Бизнинг афзалликларимиз

ПРОДИНВЕСТнинг мақсади компания таъминловчи ва истеъмолчилари билан ҳар бир тарафга сифат назорат, савдодан кейинги ёрдам, самарали логистика ва импорт\экспорт хужжатлари, тижорий шаффофлик ва бозор бўйича маслахатларни таминлаш орқали доимий ҳамкорликни ривожлантириш.

Бозорни
тушуниш

ПРОДИНВЕСТнинг офислари хар хир қитъалардаги истеъмолчи ва етказувчилардан келган улкан хажмдаги бозор маълумотларини йиғадилар ва тахлил қиладилар. Глобал иштирокчилардан минтақавий ва махаллий ҳамкорларгача фарқланувчи манбалардан келувчи маълумот оқими ПРОДИНВЕСТга сут маҳсулотлари бозорларини ҳар қандай даражада тушунишга имконият беради.

ПРОДИНВЕСТ фақатгина сут маҳсулотларининг халқаро олиб сотувчиси эмас. ПРОДИНВЕСТНИНГ асосий мақсади сут бизнесига қўшимча қиймат қўшиш.

ПРОДИНВЕСТ сут бизнеси ҳамма тарафлар учун доимий ва шаффоф бўлса самарадорлиги ошишига ишонади. Шу сабабли, ПРОДИНВЕСТ ҳамкорларига тўғри қарорлар қабул қилиш имкониятини бериш учун улар билан бозор ҳақида маълумот ва билимлар билан бўлишади.

Маҳсулотни
тушуниш

ПРОДИНВЕСТнинг стратегик афзалликларидан бири етказиш манбалари ва сотиш тармоғлари кенглиги орқали етишилган юқори даражадаги мослашувчанлик.

ПРОДИНВЕСТ хар хил қитъалардан сут маҳсулотларининг энг яхши манбаларини танлашга алохида эътибор беради ва юқори даражадаги сифат назоратини таъминлаш истеъмолчилар учун қўшимча қиймат қўшишига ишонади. Савдо хажмининг кенглиги ҳамда ишончли етказиб бериш манбалари ПРОДИНВЕСТга сут маҳсулотларига бўлган турли ҳил эҳтиёжларни қондиришга имкон беради.

Хизмат кўрсатиш

ПРОДИНВЕСТ халқаро миқиесда катта ҳажмда сут маҳсулотларини тарқатади ва етказиб беради. Лекин ПРОДИНВЕСТнинг асосий сиёсати шунчаки олиб-сотувчи бўлиш эмас, балки Хизмат Кўрсатувчи бўлишдир.

Стандарт логистика функцияларидан ташқари ПРОДИНВЕСТ импорт-экспорт божхона хизматлари, хар хил омборхоналар, турли даражадаги етказиб бериш хизматларини таминлайди. Тижорат борасида ПРОДИНВЕСТ турли хил шартномавий шарт-шароитларга имкон беради (очиқ шартномалар, қисқа, ўртача ва узоқ муддатли шартномалар).