Олиб-сотиш харитаси

ПРОДИНВЕСТ ўз манбаларидан стратегик равишда фойдаланади ва офислари истеъмолчи ва етказувчиларга тенг қўшимча қиймат етказиб бериш имконияти бўлган сут маҳсулотлари йўналишларига йўналтиради.

Олиб-сотиш
харитаси

ПРОДИНВЕСТ ўз манбаларидан стратегик равишда фойдаланади ва офислари истеъмолчи ва етказувчиларга тенг қўшимча қиймат етказиб бериш имконияти бўлган сут маҳсулотлари йўналишларига йўналтиради.

Йўналиш: Янги Зеландия, Австралия ва Лотин Америкасидан Россия ва МДҲ давлатларига. Россиянинг бошқа давлатларга нисбатан божхона ва ветеринария талаблари хусусиятлари, турли давлат чекловлари Янги Зеландияни етказиб бериш муддати узоқлигига қарамасдан сут маҳсулотларини етказиш бўйича алоҳида аҳамиятга эга ҳамкор қилади.

Мавсумийлик, қулай логистика ва тарихий иқтисодий алоқалар Лотин Америкасини Россияга ва бошқа МДҲ давлатларига яхлит, ёғсизлантирилган қуруқ сут, сарёғ, сувсизлантирилган сут ёғи ва бошқа сут махсулотларини анъанавий етказувчиси қилиб тайинлайди.

Йўналиш: Украина ва Беларусдан Осиё, Яқин Шарқ ва Африкага. Украина ва Беларусдаги ПРОДИНВЕСТ офислари ушбу давлатлардан бутун дунёга сут маҳсулотларини экспорт қилишнинг стратегик кўникмасини орттирганлар.

Маҳаллий офислар маҳсулот сифатини қатъий назоратини кафолатлайди, бунга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан маҳсулотни ишлаб чиқиш давомида доимий алоқа туфайли эришилади. Мунтазам равишда катта хажмдаги сут ингредиентларини экспорти ва импорти билан шуғулланиш, экспорт хужжатларини юргазиш бўйича катта тажриба орттиришга сабаб бўлади. Юқоридагиларнинг барчаси, сут маҳсулотларини Осиё, Яқин Шарқ ва Африкага етказиб беришда ҳар қандай даражадаги шартномаларни бажара олиш салоҳиятимизни кўрсатади.

Йўналиш: Европа Иттифоқидан Европа Иттифоқига (Болгария, Хорватия, Чехия, Эстония, Венгрия, Латвия, Литва, Польша, Руминия, Словакия, Словения), МДҲ (Арменистон, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тоджикистон, Туркманистон, Украина, Ўзбекистон), Европа ва Европа Иттифоқига кирмайдиган давлатлар (Грузия, Албания, Босния ва Герцеговина, Косово, Македония, Монтенегро, Сербия).

Маҳаллий офислар тармоғи ва агентлар ПРОДИНВЕСТ маҳаллий сут бозорлари маданияти, истеъмолчиларнинг хоҳиш-истаклари ва бозор хусусиятларини тушинишига ёрдам берадилар.

Маҳаллий ва минтақавий етказиб бериш тармоқларини қуриш тажрибаси ва сотув ҳажми (ойига 15.000 тоннадан ортиқ) ПРОДИНВЕСТга турли даражадаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг эҳтиёжларини тушуниш ва уларни қондиришга имконият беради. Ушбу иккита элемент ПРОДИНВЕСТга комплекс ва турли сут махсулотллари бозорлари талаб ва эхтиёжларини боғлаш ва хар бир тарафга қўшимча қиймат киритувчи бизнес моделларини ривожлантиришга имконият яратади.

Purchase points Points of sales