ПРОДИНВЕСТ – Халқаро сут маҳсулотлари компанияси.

Компания фаолиятининг самарадорлиги ва маҳаллий бозорни чуқур ўрганиши сабабли сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи дунёнинг 20та энг илғор компанияси ПРОДИНВЕСТни тарқатиш ва етказиб бериш учун энг ишончли ҳамкор сифатида танлайдилар.

ПРОДИНВЕСТ

Ўз фаолиятини 1998-йилда бошлаган халқаро сут маҳсулотлари компанияси, ишлаб чикарувчи ташкилотларга, сут маҳсулотларини етказиб беришга йўналтирилган. Икки қитъада жойлашган олтита давлат худудидаги офислари орқали, ПРОДИНВЕСТ компанияси, бутун дунёдаги мижозларига, ойига 15.000 тоннадан ортиқ сут маҳсулотларини етказиб беради.

ПРОДИНВЕСТ компаниясининг, юқори малакали мутахассислари нафақат минтақавий ва маҳаллий корхоналарга, балки дунё миқиёсида ва давлат ташкилотларига ҳам маҳсулотларни етказиб беришни таминлайди. Дунёнинг 20 та етакчи сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналари, ПРОДИНВЕСТ компаниясини самарадорлиги ва маҳаллий бозорга чуқур мослашуви сабабли, уни ишончли ҳамкор сифатида танлайдилар.

ПРОДИНВЕСТ компанияси, дунё миқиёсидаги ҳамкорлар тармоғи, маҳаллий ва халқаро сут маҳсулотлари бозори ҳақида чуқур тушунчаси ва юқори малакали тажрибасига эга. Компания, барча қатламларга, шу жумладан, қитъалараро, минтақавий (Шарқий Европа, МДҲ ва бошқалар) ва маҳаллий миқиёсида, сут маҳсулотларини тарқатиш ва етказиб бериш имкониятига эга. ПРОДИНВЕСТ сут маҳсулотларини бутун дунёдан Россия ва бошқа МДҲ давлатларига етказувчи танилган етакчи импортердир.

ПРОДИНВЕСТ компанияси, Украина ва Белорусиядаги маҳаллий вакилларининг юқори сифат назорати, экспорт жараёнлари бошқаруви ва чет элда самарали логистика амалиётини қўллайди. Бу, ПРОДИНВЕСТ сут маҳсулотларини Украина ва Белорусиядан Африка, Осиё ва Ўрта Осиёга сут маҳсулотларини етказишда энг ишончли ҳамкорлардан бири бўлишини таминлайди.

Биз ҳақимизда

ПРОДИНВЕСТ ривожланиш стратегияси, 2012 да кўзда тутилган янги офислар очиш ва жахон бозорида иштирокини кучайтириш савдо ҳажмини 2011 йилдаги 90.000 тоннадан 150.000 тоннагача оширишга олиб келди. Ушбу стратегияга кўра, кейинги йилда савдо ҳажми 200.000 тоннагача чиқиши кутилмоқда.

Савдо ҳажмининг асосий қисми қуйидаги маҳсулотлар орасида бўлинган: сариёғ, сут ёғи, ёғсизлантирилган сут, қуруқ ёғсизлантирилган ва яхлит сут, сут оқсили концентрати, зардоб кукуни, лактоза, пишлоқлар, чорвачилик учун витамин, ем ва минералларга бой қўшимчалар.

Бизнинг максадимиз, компания таъминловчи ва истеъмолчи билан ҳар бир тарафга сифат назорати, савдодан кейинги ёрдам, самарали логистика ва импорт\экспорт хужжатлари, тижорий шаффофлик ва бозор бўйича маслахатларини таминлаш орқали, доимий ҳамкорликни ривожлантиришга эришишдир.

ШАРҚИЙ ЕВРОПА БОЗОРИДА БАРҚАРОР ИШТИРОК ЭТИШИМИЗ УЧУН, БИЗНИНГ ФАОЛИЯТИМИЗНИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИККИТА СТРАТЕГИК ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ИФОДАЛАБ БЕРАДИ:

УКРАИНА ВА БЕЛОРУСИЯ СУТ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ШАРҚИЙ ЕВРОПАДАН ЭКСПОРТ

СУТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ШАРҚИЙ ЕВРОПА (ЕВРОПА ИТТИФОҚИ ВА УНГА КИРИТИЛМАГАН ДАВЛАТЛАР) ВА МДҲГА ТАРҚАТИШ

Тарих

ПРОДИНВЕСТ ўз офислар тармоғини, минтақавий ва халқаро даражада босқичма босқич кенгайтириш мақсади билан, жахон бозорида динамик тарзда ривожланаётган компания хисобланади. Ҳозирда ПРОДИНВЕСТнинг олтита офиси, иккита қитъада жойлашган.

1998

ПРОДИНВЕСТ Россия

  • ПРОДИНВЕСТ компаниясининг энг катта офисида, юздан ортик ходим ишлайди
  • Россияда сут маҳсулотларини ташкилотларга
    етакчи таъминотчи ва тарқатувчиси
  • Янги Зеландия, Лотин Америкаси, Европа
    ва Беларусиядан сут махсулотларининг
    энг йирик импортери

2004

ПРОДИНВЕСТ Белорусия

  • Белорусияда ем ва чорвачилик учун витамин
    ва минералларга бой қўшимчаларнинг
    етакчи тарқатувчиси
  • Белорусиядан сотиб олиш операциялари техник
    ва логистик ердамини таминлаш
  • Белорусиядан сотиб олиш операцияларининг
    сифат назоратини таминлаш

2006

ПРОДИНВЕСТ Қозоғистон

  • Козоғистонда Европа, Океания, Белорусия
    ва Украинадан сут махсулотларининг
    етакчи импортери ва тарқатувчиси
  • Қушни давлатлар (Кирғизистон,
    Тоджикистон ва бошқалар) бозорларига
    сут маҳсулотларини сотиш

2009

ПРОДИНВЕСТ Грузия

  • Грузияда сарёғ ва сут кукунларининг
    етакчи импортер ва тарқатувчиси
  • Грузидаги Поти стратегик портида транзит
    операцияларига логистик ёрдам кўрсатиш

2012

ПРОДИНВЕСТ Европа

  • Жанубий ва Шимолий Америка, Европа Иттифоқи,
    Янги Зеландия ва Австралиядан хамма офисларга
    импорт қилиш учун хамма функцияларни бажариш
  • Сут маҳсулотларини Украина ва Белорусиядан
    Африка, Осиё ва Ўрта Осиёга сотиш
  • Европа Иттифоқида сут маҳсулотларини сотиш
    ва тарқатиш
  • Янги бозорларда сут маҳсулотларини сотиш
    ва тарқатишни ривожлантириш (Ўзбекистон,
    Озарбайжон, Жанубий Америка, Осиё ва бошқалар)

2013

ПРОДИНВЕСТ Украина

  • Украинадан ПРОДИНВЕСТ компаниясининг хамма офисларига, импорт қилиш учун хамма вазифаларни бажариш
  • Украинадан сотиб олиш операциялари техник
    ва логистик ердамини таминлаш
  • Украинадан сотиб олиш операцияларининг
    сифат назоратини таминлаш
  • Украинада сут маҳсулотларини сотиш ва тарқатиш

2019

ПРОДИНВЕСТ Марказий Осиё

  • Ўзбекистонга Европа, Океания, Белорусия
    ва Украинадан сут маҳсулотларининг янги
    импортер ва тарқатувчиси
  • Ўзбекистонда ёғсизлантирилган қуруқ сут,
    яхлит сут, зардоб кукуни, сариёғ, сувсиз сут ёғи,
    сут протеинлари концентрати ва бошқа сут
    маҳсулотларини сотиш ва тарқатиш.